ЁРИҚТИШЛИЛАР

ЁРИҚТИШЛИЛАР (Solenodontidae) — тубан ҳашаротхўрлар оиласи. Юқори ва ўрта олигоцендан маълум. Оёқлари бешбармокли, олд оёклари билан товонда, орқа оёкдари билан бармоқда юради. Қўлтиғи ва човлари остида кучли ҳидли суюклик ажратадиган безлари бўлади. Заҳарли сўлак ажратадиган жағ ости безининг йўли иккинчи курак тиши асосига очилади. Бу тишнинг олд юзасида тарновчаси (ёриғи) бўлади (номи шундан олинган). Уз 28—32 см, думи 17,5—25,5 см, 1 уруғ 2 тури: гаити ёриқтиши (Solenodon paradous) ва куба ёриқтиши (S. cubanus) Гаити ва Куба о. да тарқалган. Ўрмон ва бутали чакалакзорларда яшайди. Ҳар йили 3 тадан болалайди. Иккала тур ҳам Халқаро Қизил китобга киритилган.

Категория: 0 YO