ЁРИТҚИЧЛАРНИНГ ТЎСИЛИШИ, Қуёш ва Ой тутилишлари — Ой ўзининг Ер атрофидаги ҳаракати даврида узоқ ёритқичлар (юлдузлар) олдидан ўтиб, уларни тўсиши ҳодисаси. Кўпинча, юлдузлар тўсилади. Юлдуз қанчалик равшан бўлмасин, у Ой билан тўсилганда Ой четида тўсатдан йўқолади (тўсилишнинг бошланиши) ва тўсатдан пайдо бўлади (тўсилишнинг охири). Сайёраларнинг тўсилиш ҳодисалари ҳам учрайди. Ер Ойдан тушган сояга ёки Ой Ердан тушган сояга тўғри келиб қолганда Қуёш ва Ой тутилишлари рўй беради. Тўлиқ Қуёш тутилиши 7,5 мин. дан, қисман (катта фазали) Қуёш тутилиши 2 соатдан ошмайди. Ойдан тушган соя Ерда тахм. 1 км/с тезликда ҳаракатланади ва 15 км гача масофани босиб ўтади. Унинг диаметри 270 км чамасида бўлади. Бу эса тўлиқ Қуёш тутилишининг энг кенг энини ташкил қилади. Тўлиқ Ой тутилиши 1 соат 45 мин. гача чўзилиши мумкин. Бу ҳодиса Қуёш, Ой ва Ой орбитаси тугунларининг осмон гумбазидаги ўзаро вазиятлари даврий равишда такрорланиши б-н боғлиқ. Ҳар йили кўпи билан 7 Қуёш ва Ой тутилишлари юз беради (бундан 3 таси Ойга тўғри келади), камида 2 тутилиш (иккаласи хам Қуёшга тўғри келади) рўй беради. Ёритқичларнинг тўсилиши расадхоналар ва махсус ст-ялардан асбоблар орқали кузатилади. Уларни оддий кўз билан (қорайтирилган шиша оркали) ҳам кузатиш мумкин. Қуёш тутилишлари янгиой (Қуёш билан Ой бир чизиққа тўғри келган) пайтдагина юз беради. Ой орбитаси текислиги эклиптика текислиги билан устма-уст тушганда, ҳар янгиой пайтида Қуёш тутилиши юз берар эди. Аммо Ой орбитаси эклиптикага оғма бўлганидан бундай бўлмайди. Янгиой эклиптика яқинида бўлгандагина тутилиш рўй беради. Қуёш тутилиши Ер сиртининг ҳар хил нуқталари учун турли кўринишда бўлади. Ой ғарбдан шарққа ҳаракатланганлиги учун тутилиш Қуёш дискининг ғарб (ўнг) четидан бошланади. Қуёш астасекин ингичка ўроқ шаклини ола бошлайди. Қуёш дискининг охирги нуқталари йўқолиб, туда тутилиш бошланганда Ойнинг кора диски атрофида ёруғ шуьла яракдаб кўринади (бу Қуёш тожидир). Осмон бирдан крраяди, атрофда қизғиш шуъла («шафақ ҳалқа») кўринади. Тутилиш 2 соатча давом қилиши мумкин, аммо тўла фаза бир неча минутгина давом этади, чунки Ой диски Қуёш дискидан озгина каттароқ холос, шунинг учун бутунлай тўсиб туриш узоққа чўзилмайди. Ой тутилиши тўлиной пайтларидагина, яъни Ой Қуёшга қарши турганда рўй беради. Ой ғарбдан шарққа ҳаракат қилганидан Ер соясига Ойнинг шарқий (чап) чети олдин киради. Ой ўроқ шаклига кира боради. Бу шакл одатдаги Ой фазаларидан фарқ қилади. Ой Ернинг соясига бутунлай кирса, у ҳрлда тўла тутилиш юз беради. Агар Ой соянинг четидан ўтса, тутилиш қисман бўлади. Ер соясининг диаметри Ой диски диаметридан деярли 2,5 марта катта бўлганидан Ойнинг тўла тутилиши 2 соатча давом қилиши мумкин. Тула Яримсоя Сом Иуёш тутчяаши сжвтоси Йритсоя Ой тутилиши схвтаси Ёритқичларнинг тўсилиши. Юпитер ва унинг йўддошларини ой тўсиши. тутилиш вақтида ҳам Ой бутунлай йўқолиб кетмайди, фақат одатдагига нисбатан кучсиз нур сочади, қизғиш сим рангга киради.
Ҳар бир тутилиш 18 йил 11 кун ёки 18 йил 10 кунда (кабиса йилнинг номига қараб) такрорланиб турганидан тутилишларни олдиндан айтиш мумкин. Шунча вақт ўтгандан сўнг Қуёш, Ой ва Ой орбитасининг тугунлари бирбирларига нисбатан тахм. дастлабки вазиятларига қайтиб келади (қ. Сарос). Ҳар бир Ой тутилиши Ер ярим шарининг ҳамма жойида кўринади, Қуёш тутилишлари эса тор бир ораликдагина кўринади. Айниқса, Қуёшнинг тўла тутилиши аҳёнаҳёнда кўринади.