ЁЛЛАНМА ҚЎШИНЛАР — давлатлар, шаҳарлар, айрим бадавлат мулкдорлар томонидан ёлланган профессионал жангчилардан тузилган кўшинлар. Қад. Миср, Эрон ва б. давлатларда кенг қўлланилган; 15 — 18 а. ларда Ғарбий Европадаги қуролли кучларнинг асосини ташкил этган. Mac, Emmu йиллик уруш даврида Фридрих II қўшинининг ярмидан купи чет элликлардан иборат бўлган. Ҳоз. бир қатор давлатлар (АҚШ, Буюк Британия ва б.) да қуролли кучлар таркибини Ёлланма қўшинлар асосида тўлдириш тизими тикланган.