ЁЗЁВОН ЧЎЛИ

ЁЗЁВОН ЧЎЛИ — Фарғона водийсининг марказий қисмидаги чўл. Қўқон, Марғилон, Андижон ва Наманган воҳалари билан ўралган. Шим. дан Сирдарё оқиб ўтади, замини палеозой жинсларидан таркиб топган, ер юзаси тўртламчи давр аллювиал ва пролювиал ётқизиқлари билан қопланган. Рельефи, асосан, текис. Баландпаст кум тепалари, кўллар, шўрхоклар ва ботқоклашган ерлар учрайди. Иклими континентал: ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши қисқа, бир оз совуқ. Июлнинг ўртача траси 25—27°, янв. ники —3°, вегетация даври 220—240 кун. Йиллик ёғин 170—200 мм. Ёзёвон чўлини ўзлаштириш мақсадида бир қанча канал (Усмон Юсупов номли Катта Фарғона канали, Охунбобоев номли канал ва б.) ва коллекторлар (Ёзёвон, Сарижўга, Сариқсув, Қизилтепа, Fapбий Ёзёвон коллекторлари) қазилган. Чўлда янтоқ, қамиш, шўра, шувоқ, юлғун ўсади, канал ҳамда ариқлар бўйига терак, тол, қайрағоч, тут, жийда, чинор, акация ва б. экилган. Ер ости суви 0,5—1,2 м чуқурликда. Қизилтепа массивида ва Жомашўйда ер остидан иссиқ шифобахш сув топилган. Ёзёвон чўли деярли ўзлаштирилган. Чўл орқали Фарғона — Наманган, Марғилон—Қўқон, Қўқон — Шахрихон, Ёзёвон—Бўз, Ёзёвон—Балиқчи автомобиль йўллари ўтган.

Категория: 0 YO