ЕР ҲАРОРАТИ БИРЛИГИ

ЕР ҲАРОРАТИ БИРЛИГИ – Ер пўстининг ҳар хил чуқурликдаги ҳароратини Цельсий градуси бирлигида ўлчанадиган микдори. 100° изотермалар 2,2 км дан 6,2 км гача чуқурликда, 500° ли изотермалар 9 км дан 53 км гача чуқурликда намоён бўлиши аниқланган. Ер ҳарорати бирлиги асосан геотермии градиент билан боғлиқ. Шим. ва Марказий Тяньшанда т-ра градиенти 7— 40°/км ни ташкил қилади, ўртачаси 25°/км га тенг. Мас, Тяньшан тоғларидаги ботиқдарда бурғилаш билан очилган Ер пўстидаги тог жинслари ҳароратини бевосита ўлчаш натижалари асосида 100° ва ундан ортиқ изотермалар харитаси тузилган. Иссиклик оқимининг зичлиги 16—134 Вт/ м2 микдорда бўлиб, ўртачаси 55 Вт/ м2 га тенг. Чатқол-Қурама р-нида 30°/ км ва ундан ортиқ миқдорга эга.

Категория: 0 YE