ЕНГИЛ БЕТОН

ЕНГИЛ БЕТОН — қуруқ ҳолатдаги ҳажмий массаси 500—1800 кг/м3 бўлган бетон. Тайёрланишига кўра, ғовак тўлдиргичлар асосидаги табиий (мас, пемзобетон, туфобетон) ва сунъий (аглопорит-бетон, керамзит-бетон ва б.); йирик ғовакли ва ячейкали хилларга; вазифасига кўра, иссиқлик изоляция, конструкцион ва конструкцион-иссиқлик изоляцияли хилларга бўлинади. Енгил бетон асосан бино ва иншоотларнинг тўсувчи қурилмаларида қўлланилади.

Категория: 0 YE