ЕМ-ХАШАК РАЦИОНИ

ЕМ-ХАШАК РАЦИОНИ — озиқ. мод далари билан чорва молларининг талаб ва эҳтиёжини қондирувчи, хўжаликдаги мавжуд турли ем-хашакдан тузилган суткалик озиқ режаси. Р. қайвоннинг саломатлигига зиён етказилмаган ҳолда улардан сифатли ва мулжалланган миқдордаги маҳсулот олишни таъминлаши керак. Е.-х. р. таннархи бўйича арзон, биологик тўла қимматли ва иложи борича хўжаликда мавжуд бўлган ресурслардан тузилиши керак. Молларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари ва хўжаликдаги озуқа турларига қараб рацион вақти-вақти билан ўзгартириб турилади.

Соғин сигирлар Е.-х. р. 100 кг тирик вазнига 3,5—5 кг қуруқ модда миқдорида бўлиши керак. Бир кунда 12—13 кг сут берадиган соғин сигирлар учун бир кунлик Е.-х. р. қуйидагилардан иборат: силос — 25 кг, сенаж — 8 кг, пичан — 3 кг, омихта ем — 3 кг, ош тузи — 100 г. Рацион 1 суткага, 1 ойга мўлжаллаб тузилади.

Категория: 0 YE