АХТАМАР

АХТАМАР — ўрта аср арман меъморий ёдгорликларининг ноёб намуналари сақланган Ван кўлидаги орол (ҳоз. Туркия ҳудудида), Арцрунидийлар (арман) подшоҳлари қароргоҳи (10 — 11-а. лар). Авлиё хоч черкови (915 — 921, меъмори Мануэл; тарҳи хочсимон, гумбазли, нақшлар ва тош ўймакорлигига бой, бўртма нақшларда дунёвий ва диний сюжетлар, ҳайвон ва ўсимликлар тасвири акс эттирилган), порт харобалари (10-а.) ва б. сақланган.