АУКСОСПОРА (юн. auxo — ўстираман ва спора) — диатом су в ўтларида қалқонсиз икки вегетатив ҳужайранинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўладиган диплоид ҳужайра — спора. Ауксоспора зиготанинг бир кўриниши; редукцион бўлинади ва ҳосил бўлган гаплоид ҳужай-ралар янги қалқон пайдо бўлгунча тўхтовсиз ўса беради.