АТАЛМИШ ҚАВЧИН

АТАЛМИШ ҚАВЧИН (14-а. ўртаси – 15-а. бошлари) — Амир Темур саройидаги йирик давлат ва сиёсат арбоби, унинг яқинларидан бири. Аталмиш Қавчинга муҳим сиёсий ва ҳарбий вазифалар топширилган. Хусусан, 1383 й. Амир Темур А. Қ. ни бир неча амирлар билан Жетага, Қамариддинга қарши юборган. 1394 й. «беш йиллик юриш» пайтида А. Қ. Шарқий Анадолудаги Авник қалъасига кутвол қилиб тайинланган. 1395 й. Соҳибқироннинг Тўхтамишга қарши юриши чоғида Қора Юсуф Туркман Авникка ҳужум қилиб, Аталмиш Қавчинни асир олган ва уни Миср султони Барқуққа юбортан. Анқара жангндан сўнг Барқуқнинг ўғли Фараж Аталмиш Қавчинни ўз элчилари билан бирга Амир Темур ҳузурига қайтарган. 1404 й. Соҳибқирон А. Қ. га Шарқий Анадолудан қора тотор элини Жетага кўчириб бориш вазифасини топширган. Амир Темур вафотидан сўнг Аталмиш Қавчин номи шаҳзодалар, хонимлар ва Шайх Нуриддин, Шоҳ Маликлар билан бирга Самарқандга киролмай 1405 й. мартида Бухорога борганлар қаторида қайд этиб ўтилган.