АСИҒ (туркийча) — қорахонийлар тасарруфидаги ерларда, Чиғатой улуси ва Олтин Ўрда хонлигида қилинган сарф-харажатга нисбатан ортиқча даромаднинг фарқидан иборат маблағ, кирим, фойда.