АСИЛ ВА КАРАМ

«АСИЛ ВА КАРАМ» — халқ достони. Туркийларнинг ўғуз гуруҳига мансуб қавми орасида айтиб келинган. Айниқса, Хоразм воҳасида машҳур, шунингдек Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Курдистон ва Ирокда ҳам маълум. «Асил ва карам ва К.» қайси вариант ёки версияда ижро этилмасин, унинг асосий мундарижаси чин севги-муҳаббат ғоясини тараннум этишдан иборат. Унинг кўпчилик ишқий-романтик достонлардан фарқи шундаки, агар бошқа достонлар қаҳрамонлари узоқ, давом этган жудолик ва турли-туман саргузаштлардан сўнг топишиб, мурод-мақсадларига эришса, «Асил ва карам ва К.»да икки севишганнинг тақдири фожиа билан тугайди. «Асил ва карам ва К.»нинг энг мукаммал ўзбекча варианти Хонқа туманида яшаган Сўна халфадан ёзиб олинган бўлиб, Хоразм халқига хос бўлган маҳаллий хусусиятларга бой. Бунда фақат икки севишган қалб саргузаштигина эмас, балки 16-а. тарихий шароити ҳам маълум даражада акс этган. Буни достон қаҳрамонларининг диний эътиқоди, турмушга нисбатан муносабатлари, шунингдек Хоразм ўзбеклари этномаданиятига хос жиҳатлардан ҳам англаш мумкин.

«Асил ва карам ва К.» достони илгари бахшилар томонидан куйлаб келинган бўлса, 20-а. га келиб, халфалар репертуаридан ҳам ўрин олган. Хивалик шоира ва халфа Хоним сувчи бу достонни мукаммал ёд билган, тўй-сайиллар, хотин-қизлар давраларида маҳорат билан куйлаган.