АСБЕСТ

АСБЕСТ (юн. asbestos — сўнмайдиган, емирилмайдиган) — эгилувчан ва ингичка (0,5 мкм гача) толаларга ажралиш хусусиятига эга бўлган толасимон минераллар номи. Икки гуруҳга — серпентинларга (хризотил-асбест) ва ам-фиболларга (амфибол-асбест) бўлинади. Хризотил-асбест (бутун дунёда олинадиган Асбестнинг 95% дан ортиғини ташкил этади) саноатда муҳим аҳамиятга эга. Бу минерал ўтда куймаслик (эриш т-раси 1500°), товуш ва электр энергиясини ўтказмаслик хусусиятларига эга. Саноатда қўлланиши жиҳатидан Асбест 3 турга бўлинади:

1) толалари 8 мм дан узун булган Асбест (тўқимачилик асбести); газламалар тайёрлаш учун ишлатилади. Бундай газламалардан ўтга чидамли кийимлар, театр пзрдалари, брезент ҳамда автомобиль тормоз ленталари, фильтр ва б. асборезина буюмлар ишланади;

2) толаларининг уз. 2 мм дан 8 мм гача бўлган Асбест ; асбоцемент буюмлар, шифер, канализация, сув, нефть, газ қувурлари, асбест картони, қоғоз, иссиқлик ва электр изоляциялари тайёрлаш учун ишлатилади; 3) толаларнинг уз. 0,2 мм дан 2 мм гача бўлган Асбест (қурилиш ва цемент асбести); утга чидамли қурилиш материаллари ва иссиққа чидамли буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади. Концереген хоссага эга (таркибида заҳарли модда) булгани учун қурилиш материали сифатида кам шилатила бошланди. Амфибол-асбестдан эса кислота ва ишқор таъсирига чидамли буюмлар тайёрланади. Асбест кўпинча ультра асосли ва таркибида кремнезем куп бўлган магматик жинслар туташмаларида ва қисман туташ метаморфизм маҳсули сифатида магматик жинсларнинг доломитлар билан туташувида пайдо бўлади.