АСАЛХЎРЛАР (Meliphagidae) — сайроқи чумчуқсимонлар оиласи, уз. 10 — 35 см. Тумшуғи ингичка, бир оз эгилган. Тили ёрдамида гул нектарини сўриб олади. 160 — 170 га яқин тури бор, Янги Гвинея, Австралия, Янги Зеландия, Океания ва Гавай о. ларида, бир тури Жан. Африкада тарқалган. Дарахтлар ва буталарда яшайди. 1 — 4 тадан тухум қўяди. Жуда чиройли оҳангда сайрайди. Гул нектари, чанги, ҳашаротлар ва майда мевалар билан озиқданади. Ўсимликларни чанглатиб фойда келтиради. 2 тури ва 2 кенжа тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилотнинг Қизил китобига киритилган.