АСАЛДАРАКЧИЛАР

АСАЛДАРАКЧИЛАР (Indicatoridae) — қизилиштонлар туркуми оиласи. 11 тача тури бор. Африка ва Жан.-Шарқий Осиёда тарқалган. Асалдаракчилар чумчукдан каттароқ бўлиб, ўрмонларда яшайди. Кўп турлари ҳашаротлар ва баъзи турлари асалари личинкалари, ғумбаклари ва муми б-н озиқланади. Териси қалин бўлгани учун асаларининг чақиши уларга таъсир этмайди. Асалдаракчилар тухумини бошқа кушлар инига қўяди. Жўжалари юқори ва пастки жағларидаги тишга ўхшаш ўсимтаси ёрдамида ин эгасининг жўжаларини ўлдиради. Асалдаракчиларнинг ўзи асалари уясига етолмайди, улар ари уяси яқинида чириллаб, ўрмонда юрган одам ёки асалхўр ҳайвон’эътиборини тортади. Асалдаракчилар одам ёки ҳайвон бузган уядаги асал қолдиқлари ва мум билан озиқланади.