АСАЛАРИ ЕЛИМИ, прополис — юмшоқ, ёпишқоқ, хушбўй, нордон, сарғиш-яшил ёки жигарранг модда; смола, мум, эфир мойи ва гул чангидан ташкил топган. Таркибида витаминлар, ароматик кислоталар, флаво-ноидлар, кумаринлар, полисахаридлар ва б. моддалар бор. А. е. микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлгани учун тери касалликларида суртиладиган малҳамларга қўшилади.