АСАДУЛЛАХЎЖАЕВ Убайдуллахўжа (айрим манбаларда Хўжаев Убайдулла) (1878, Тошкент — 1937) — жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили, ўзбек матбуотининг илк ташкилотчиларидан бири. Тошкентдаги рус-тузем мактабини битиргач, маҳкамалардан бирида тилмоч бўлиб ишлади (1897). Россиянинг Саратов шаҳридаги ҳуқуқшунослик ин-тида ўқиди (1908—12). Талабалик йилларидаёқ давр муаммоларини ечишни ўйлади, рус ёзувчиси Л. Н. Толстой б-н ёзишмалар қилди (1909). Ўқишни тугатгач, дастлаб Саратов, 1913 йилда Тошкент округ судида хусусий адвокат бўлиб ишлади. Чор ҳукумати маъмурларининг порахўрлиги ва золимлигини фош этиб, айримларини давлат ишидан четлатишга эришди. Жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, тез орада унинг йирик вакилларидан бирига айланди.
«Умид» деб аталувчи илғор мусулмон гуруҳига етакчилик қилди (1913). «Турон» жамиятининг асосчиларидан бири (1913). У мустақил фирқа ташкил қилиш ниятида Тошкентда «Садои Туркистон» газ. ини ташкил этиб (1914.4.4), унга муҳаррирлик қилди. Газ. ишига ўша давр маърифат дарғалари — Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Музаффаров сингариларни жалб этди. У газ. да турли мавзуларда долзарб мақолалар билан чиқиб, чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатини фош қилди. Туркистонга тарқалиб, умуммиллий матбуот нашрига айланаётган «Садои Туркистон» 1915 й. апр. да ёпиб қўйилган бўлсада, у ўлка зиёлиларининг «Тараққийпарварлар» фирқасига замин тайёрлади. А. Тошкентда тузилиб, мардикорликка олиш иши билан шуғулланган «Туркистон мардикорликка олиш қўмитаси»нинг раиси (1916). Қўмита чор амалдорларининг ўзбошимчаликларини очиб ташлади. Мардикорликка жўнатиш ҳақидаги оқ подшо фармони (1916 й. 25 июнь)ни бекор қилдириш учун Асадуллахўжаев маҳаллий миллатпарвар бой Миркомил Мирмўминбоев билан бирга Петербургга борди.
Давлат думасининг 1916 й. дек. даги мажлисида фармон Россия империясининг қонунчилигида кўрсатилган ҳолларга зид равишда қабул қилингани исботлаб берилди.
Асадуллахўжаев 1917 й. Туркистондаги сиёсий жараёнларда фаол қатнашди. «Шўрои ислом» жамияти раиси. Бутун Туркистон мусулмонлари I-съездида ташкил қилинган Туркистон ўлка мусулмонлари марказий кенгаши котиби ва аъзоларидан бири (1917 й. апр.). Бутун Россия мусулмонлар кенгаши МК аъзоси (1917). Мухториятчилик ҳаракати ташаббускорларидан. Туркистон мухторияти ҳукуматининг ҳарбий ишлар вазири (1917 й. нояб. — 1918 й. фев.). Ҳукумат топшириғи билан Кавказга борди ва Туркистонга ғалла келтириш масаласини ҳал қилди. Истиқлолчилик ҳаракатига хайрихоҳлик билан қарагани, мустамлакачиликка қарши курашгани учун «миллатчилик»да айбланиб қатағонга учраган. Бир неча марта қамалиб, турмада ҳалок бўлди.
Ад.: Мустафо Чўқай ўғли. Истиқлол жаллодлари, Т., 1992; Туркистон мустақиллиги ва бирлиги учун кураш саҳифаларидан, Т., 1996; Ўзбекистон тарихи: янги нигоҳ. Жадидлар ҳаракатидан миллий мустақилликка қадар, Т., 1998; Пидаев Т., Матбуот—миллат чироғи, Т., 1999.
ACAKA (1937 – 1991 й. ларда Ленинск) — Андижон вилоятидаги шаҳар (1937 й. дан). Асака туманининг маъмурий маркази. Андижон — Тошкент т. й. даги Асака ст-ясидан 4 км. Марғилон, Фарғона ва Андижонга борадиган автомобиль йўллари кесишган жойда. Асадуллахўжаевдан Андижон ш. гача 16 км. Шаҳар адирлар ёқалаб оқаётган Шаҳрихонсой соҳилида, денгиз сатҳидан 495 м баландликда жойлашган. Унинг ён атрофини пахта далалари, ён-бағирларини боғлардан иборат адирлар ўраб туради. Июлнинг ўртача т-раси 26, Г, янв. ники — 2,9°. Вилоятнинг Андижондан кейинги йирик индустриал шаҳри. Аҳолиси 52,8 минг киши (2000).
Шаҳар номининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (проф. Т. Ширинов) «Асака» номини Фарғонада мил. ав. 6—5-а. ларда яшаган сак кабилалари билан боғлайди. Чунки бу қабила баъзи жойларда «ассакенлар» номи билан ҳам юритилган. Уларда «асвака» — от, «ас-сака» — отлиқлар маъносини билдирган. Археолог Б. Матбобоев юқоридаги фикрни водийнинг шарқий қисмида топилган тошлардаги отлар тасвири билан асослашга ҳаракат қилган ва шу жойларда наслдор отлар етиштирилган деган фикрни илгари сурган. Топономист олим С. Қораев Асака туманидаги «Ахтачи» қишлоғи номи мўғулча бўлиб, от табиби (синчи), отбоқар деган маънони билдиришини таъкидлаб, юқоридаги мулоҳазаларни бирмунча тасдиқлайди. Шуларга асосланиб Асадуллахўжаев шаҳрининг 60 йиллиги (1997) муносабати билан катта йўл ёқасидан шаҳарга кираверишдаги майдонда тулпор отнинг рамзий ҳайкалчаси қўйилди.
Асадуллахўжаев шаҳрининг қад. давр тарихи билан боғлиқ археологик тадқиқотлар олиб борилмаган. Умуман Асадуллахўжаевнинг қад. тарихи Фарғона водийсининг Ахси, Қува, Андижон каби қад. шаҳарлари атрофидаги қишлоқлари тарихи билан бевосита боғлиқ.
Асадуллахўжаев 19-а. тарихчиси Аваз Муҳаммад Атторнинг «Тарихи жаҳоннома» ва «Тарихи Хўқанд» асарларида тилга олинган. Унинг ёзишича, Асадуллахўжаев шаҳри ҳудудида Худоёрхон қалъа қурдирган ва бу ерда хоннинг дала ҳовлиси ҳам бўлган. 18а. охирида қурилган Шаҳрихонсой канали шаҳарнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. 1899 й. Тошкент — Андижон т. й. қурилиши муносабати билан Асадуллахўжаевга уз. 4 км ли т. й. шохобчаси ўтказилди. Шундан сўнг Асадуллахўжаевда европалик, хусусан рус ва маҳаллий бойлар саноат корхоналарини қура бошладилар. 20-а. бошларида Асадуллахўжаевда 2 минг киши яшаган. Пахта тозалаш ва ёғ з-длари бўлган. Аҳолининг асосий қисми майда ҳунармандчилик билан шуғулланган.
1946 й. да мотор таъмирлаш з-ди қуриб битказидди. Ёғ-мой з-дида иссиқлик электр маркази ишга тушди. Урушдан кейинги йилларда Асадуллахўжаев яқинидаги Андижон ва Полвонтош нефть конлари, Хўжаобод газ кони муносабати билан Асадуллахўжаев шаҳар саноат корхоналари салмоғи ортди. Юқоридаги конларни махсус ускуна ва техника жиҳозлари билан таъминловчи омборхоналар қурилди. Полвонтош — Асака газ кувури ётқизилди (1947). 60-й. дан шаҳар саноа-ти корхоналари қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаша бошлади. 70 —90й. ларда тўқимачилик корхонаси (ҳоз. «Асакатўқимачи» акциядорлик жамияти), пахта тозалаш з-длари, электротехника, автомобиль тузатиш корхоналари қурилди.
1994 й. ноябрда «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси иншоотлари қурилиши бошланиб, корхона 2 йилда ишга туширилди: 1996 й. 19 июлда з-днинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президента Ислом Каримов, ДЭУ корпорациясининг Президенти ким У Жунг жаноблари ташриф буюрдилар. Корхонадан жаҳон бозори талабларига жавоб бера оладиган, ёқилғини кам сарфлайдиган ихчам, чиройли, қулай бўлган «Дамас», «Тико», «Нексия» автомобиллари чиқарила бошлади (қ. Автомобиль, Асака автомобиль заводи). «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг салмоғи Асака ш. саноат корхоналари маҳсулотларининг 92,3% га, Андижон вилоят саноат корхоналари маҳсулотларининг 55,2% га тўғри келади. Бундан ташқари шаҳарда «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи «ЎзДонг-Вонг» қўшма корхонаси, «Анзис» з-ди, шунингдек Италия билан ҳамкорлиқда макарон ишлаб чиқарувчи «ФАМ» қўшма корхонаси бор. Асадуллахўжаевда ҳаммаси бўлиб 12 йирик саноат корхонаси ишлайди; 510 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланувчи хусусий фирма фаолият кўрсатади (2000).
Асадуллахўжаев саноати ривожланиши билан бирга ҳар жиҳатдан қайта қурилмоқда: янги кўчалар очилмоқда, йўллар қурилмоқаа. Хонобод—Асака сув қувури ётқизилди. Шаҳарда Тошканбой Эгамбердиев номидаги маданият ва истироҳат боғи бор. Боғнинг энг тўрида Асадуллахўжаевда яшаб ўтган авлиёлардан Хожа Абдуллоҳ Туғдор қабри ўрнида мақбара қурилди. Бу жой зиёратгоҳ, муқаддас маскан ҳисобланади. Зиёратгоҳ яқинида Шаҳрихонсойнинг бош тўғони жойлашган. Шу ердан Охунбобоев сойига, Асака ташламаси канали ва бир неча ариқларга сув тақсимланади.
Асадуллахўжаевда 2000 й. да маиший хизмат касбҳунар коллежи қурилиб ишга тушди. 1999/2000 ўқув йилида 10 умумий таълим мактаби, гимназия, академик лицей, коллежда 12 мингдан ортиқ ўқувчи ўқиди; 22 болалар боғча ва яслилари, 4 касалхона, саломатлик маркази, поликлиника ва амбулатория ишлади. Шаҳарда 2 кинотеатр, маданият уйи, 2 клуб, 15 кутубхона, 3 стадион бор. 16 фуқаролар йиғини ташкил этилган (2000). Асака — Андижон, Асака — Фарғона йўналишида автобус қатнайди. «Асака оқшоми» шаҳар газ. чиқади.
Асака театри — 1932 й. ҳаваскор ёшларнинг «Кўк кўйлак» труппаси асосида ташкил этилган. 1935—39 й. лар вилоят мусиқали драма театри деб номланган. Театр жамоаси турли даврларда ишлаган санъаткорлар: Зулунбек Мамадалиев (режиссёр), Ғанижон Тошматов, Юсуфжон Дадажонов, Қаҳрамон Йўлчиев, Ғуломжон Рўзибоев (мусиқа раҳбарлари), Маманурқори Долихўжаев, Абдураим Маткаримов, Ҳалимахон Дадажонова (актёрлар), Турсунхон Акбарова, Ойшахон Усмонова, Ҳабибахон Охунова, Турсунбой Юсупов (хонандалар), Ширмонхон Ғозиева, Ойдин Акбарова (раққосалар) ва б. Репертуарларида «Ҳалима», «Нурхон», «Гулсара», «Фарҳод ва Ширин» каби мумтоз саҳна асарлари бор эди. 1939 й. театр жамоаси тарқатиб юборилди. Урушдан кейинги дастлабки йилларда яна шаклланди ва «Нефтчилар» клубида фаолият кўрсатди. 1959 й. да театр «халқ театри»га айлантирилди.
Ад.: Раҳмонов Собиржон, Асака, Т., 1999.
Ўткирбек Сулаймонов.