АРХЕОЛОГИК КУЗАТИШ — археологик жиҳатдан текширилмаган жойларда хўжалик ташкилотлари ариқ чиқариш, бино қуриш, ер текислаш ва ҳ. к. пайтларида ер тагидаги баъзи моддий маданият ёдгорликлари йўқ бўлиб кетмаслиги учун археологларнинг ўша жойларда назорат қилиб туришлари.