АРХАИЗМ (юн. archaios — қадимги, кўхна) — эскириб, истеъмолдан чиқиб қолган сўз ёки ибора. Лексик (аркон, мирзо ва ҳ. к.), фонетик (эрса, бирлан, эмди ва ҳ. к.), морфологик (билур, турур, бўлгай, бурунғи ва ҳ. к.), шунинг-дек фразеологик, семантик Алар бўлади. Архаизм кўпроқ адабиётда ўтмиш манзарасини акс эттириш, давр руҳини беришда услубий восита сифатида қўлланилади.