АРТЁМОВСК (1924 й. гача — Бахмут) — Украинанинг Донецк вилоятидаги шаҳар. Аҳолиси 90,8 минг киши (1991). Тоштуз қазиб чиқариладиган йирик марказ; гипс, бўр, ўтга чидамли гил ҳам қазиб олинади. Машинасозлик, озиқовқат ва енгил саноат корхоналари бор. А. 1571 й. дан маълум.