АРСЕНИДЛАР — металларнинг маргимуш билан ҳосил қилган бирикмалари. Арсенидлар юқори т-рада эрийдиган қаттиқ ва оғир моддалардир. Ишқорий металларнинг Арсенидлари сувда парчаланиб, арсин ва ишқор ҳосил қилади. Бошқа металлар А. и фақат кислоталарда эрийди. Айрим Арсенидлар ярим ўтказгич хусусиятига эга. Даврий системанинг III гуруҳи металлари Арсенидлар ининг баъзилари кристалланганида йилтироқ pyx тош тузилишига эга бўлганлиги сабабли улардан лазер кристаллари (GaAs, InAs, GaxIn1)cAs), ток кучини тўғрилагичлар, диодлар ва триодлар (GaAs) тайёрланади.