АРОБА ТУРО — туркий халқларда ҳарбий истеҳком тури. Аробанинг «арава» маъносидан ташқари қўшинларни ҳимоя қилиш учун ўрда атрофига қазиладиган «хандақ» маъноси ҳам бўлган. Туро — «одам бўйидек қалқрн», ясси хода ва узун темирлар жанг кунлари бир-бири билан занжир, илгаклар ёрдамида бирлаштирилиб қўшинлар учун истеҳком (қалъа) вазифасини ўтаган. Қўшинлар унинг ортидан туриб жанг қилганлар. Қадимда туркий халқлар жанг кунлари катта ғилдиракли, усти ёпиқ аравалар (соябон арава)ни занжир, илгаклар билан бирлаштиришган, уларни ортида жойлашган жангчилар камон, ўт очар қуроллар б-н душман ҳужумидан ўзларини мудофаа этганлар. Ароба туро мудофаа ёхуд ҳужум пайтида қўшин билан бирга ёки атрофида бўлган. Ароба туро қадимда ва ўрта асрларда Шарқнинг ўзига хос дотлари вазифасини ўтаган. Бундай усулда жанг қилиш қадимдан (ҳуннулар давридан) маълум бўлиб, гуннлар орқали 4—5-а. ларда Европага тарқалган ва у ерда вагенбург (нем. ваген-арава ва бург — мудофаа), кейинчалик табор мудофааси атамасини олган. Артиллериянинг вужудга келиши б-н А. т. ўз аҳамиятини йўқотган.