АРМУР ҒЎЗАСИ

АРМУР ҒЎЗАСИ (Gossypium armourianum Kearney) — ёввойи ғўза тури. Геноми Д21, хромосомалар сони 2п=26. Биринчи марта Т. Керни таърифлаб берган (1933). Сан-Маркое о. да ва Калифорния қўлтиғи соҳилларида учрайди. A. F. — кўп йиллик, тарвақайлаб ўсадиган бута, бўйи 2 м гача, ўсув шохлари кўп. Ҳосил шохлари нимжон. Кўсаклари майда, думалоқ-узунчоқ, ёнлари бўртиб чиққан, 3 — 4 чаноқли. Ҳар бир чаноғида 1 — 4 та чигит бўлади. Чигити ўртача катталикда, тошчигит, яшил-кулранг туклар билан қопланган. Армур ғўзаси қурғоқчиликка ниҳоятда чидамли, бактериоз билан касалланмайди. Фотодавр ўзгаришидан кам таъсирланади. Армур ғўзаси гулёнбаргчалари табиий тўкилиб кетадиган ғўза навлари яратишда ноёб тур ҳисобланади. Бундай ғўза турлари Аргентинада олинган.