АРЛОТ

АРЛОТ, арлат, аллот — ўзбек уруғларидан бири. Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» асарида Арлот маъноси ҳақида қуйидаги мисралар бор: «Анинг маъноси отанинг севар ўғли темак бўлур. Арлат бир кишининг оти турур. Ани отаси куп севар эрди. Анинг учун Арлат тедилар. Барча Арлат эли анинг наели турурлар» (40-6.). Манбаларга кўра, Чингизхон томонидан Чиғатой улусини бошқариш учун ажратилган 4 минг кишилик қушин бошликларидан бири ҳам Арлот уруғидан (қолгани жалойир, барлос, қавчин) бўлган. Арлотлар Амударёдан жан. да, Шим. Афғонистон ҳудудига ўрнашганлар. Кейинги асрларда ҳоз. Ўзбекистоннинг жан. вилоятлари, шунингдек Хоразмга кўчиб утганлар. Бу ном ҳоз. вақтда этноним ва баъзан топоним сифатида Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кўпроқ учрайди. Бухоро вилоятидаги Олот ш. нинг номи ҳам «арлот» сузининг фонетик ўзгарганидир.

Ад.: Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992.