АРИЭЛЬ — Уран сайёрасининг йўлдоши, диаметри 600 км га яқин. Сайёрадан узоқлиги 191800 км. Ариэльнинг орбита текислиги Уран орбита текислигига деярли тик, унинг атрофини 2,5 суткада бир марта айланиб чиқади.