АРИФМЕТИК УЧБУРЧАК — биномиал коэффициентлардан (қ. Бином) иборат сонларнинг учбурчакли жадвали. Ён томонларида бирликлар туради, ундаги ҳар бир сонни шу сон устида турган иккита сонни қўшиб ҳосил этилади. Арифметик учбурчак Паскалнинг «Арифметик учбурчак ҳақида рисола» номли китобида (1665) учрагани учун уни кўпинча Паскаль учбурчаги деб юритишади. Арифметик учбурчак Хи-тойда 1303 й. маълум бўлган. Германияда 1544 и. Штифель асарларида учрайди. Ҳиндистонда шоир Пинтала (мил. ав. 2-а.) поэзиянинг баъзи масалаларини хдл қилишда Арифметик учбурчак у . дан фойдаланган. Шунга кўра, Арифметик учбурчак турли мамлакатларда турлича аталиб келган: Германияда уни Штифель учбурчаги, Италияда Тарталья учбурчаги деб юритишган. Бизда эса уни Умар Хайём учбурчаги деб аташ тўғрироқ бўлар эди, чунки Арифметик учбурчак Умар Хайём асарларида учрайди.