АРИОЗО

АРИОЗО (итал. arioso — арияга ўхшаш) — 1) эркин шаклда яратилган кичик ария. Кўпинча операларнинг речитативли саҳналари ўртаси (ёки охири) да фойдаланилади. А. Козловскийнинг «Улуғбек» операсидаги Улуғбек ва Чол, М. Юсуповнинг «Хоразм қўшиғи» операсидаги Диддор, Р. Ҳамроевнинг «Зулматдан зиё» операсидаги Гулнор Ариозо лари;

2) вокал ва чолғу мусиқасида кичик шаклли лирик, вазмин суръатли асар. С. Юдаковнинг «Муборакбод» кантатасидаги «Она Ахи» ва б. ;

3) табиатан куйчан ижро услуби.