АРИД ТУПРОҚ

АРИД ТУПРОҚ (лот. aridus — қуруқ, қурғоқчил) — буғланадиган намлик миқдори ёғинлар миқдоридан ортиқ бўлган чўл ва чала чўл зонасига мансуб кам унум тупроқ. Арид иқлимли ерларда вужудга келган. Арид тупроқ ювилмайдиган сув режимига эга бўлганлиги сабабли тупроқ профилида ёки тупроқ ости қатламларида карбонатлар, сульфатлар, хлоридлар тўпланади. Ўзбекистондаги қумли чўл тупроқлари, тақирли тупроқлар ва тақирлар Арид тупроқга киради (қ. Тупроқ).