АРИАКЛАР

АРИАКЛАР, ариёқлар — қад. туркий қабила. Птолемей (1 — 2-а.)нинг ёзишига қараганда, А. Окснинг нариги томонида яшаганлар, ҳоз. Орол денгизининг шим.-шарқий қисмида, Хоразм воҳасида кўчманчилик билан шуғулланганлар.