АРЗҲОВЛИ — хонга арзга келган кишилар қабул қилинган жой. 1830 — 38 й. лар Хивада Оллоқулихон буйруғи б-н қурилган Тошҳовлининг бир қисми. Ҳовлининг ички қисмига гир айланган айвонли болохоналар солинган.
Ҳовлининг тўрида эса тахт учун махсус айвон қурилган. Арзҳовли ўртасида баланд юмалоқ супа бўлиб, ёзда ўтов ўрнатилган. Бинонинг кошин билан қопланган силлиқ деворлари турли рангдаги нафис нақшлар билан безатилган. Хиванинг Дишан қалъасидаги Нуруллабой саройида ҳам 1904 й. қурилган Арзҳовли бор.