АРЖАНИХ Иван Семёнович

АРЖАНИХ Иван Семёнович (1914.24.2, Киев — 1980.20.3, Тошкент) — математик ва механик олим. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1960), проф. (1957). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964). Ўрта Осиё унверситетида ўқиган (1931 — 34), Ленинград ун-тини битирган (1936). ТошДУда, Ўзбекистон ФА Математика ин-тида (1943 — 60), Ўзбекистон ФА Президиумида (1960 й. дан) ишлаган. Илмий ишлари дифференциал, ва интеграл тенгламалар, вариацион ҳисоб, майдонлар назарияси, аналитик механика, квант механика, эластиклик назарияси ва б. соҳаларга доир. Айниқса, унинг ранги ноддан катта бўлган каноник тенгламалар соҳасидаги кашфиёти алохида диққатга сазовор.