АРЕОМЕТР (юн. araios — ингичка, бу ерда суюқ ва metron — ўлчов) — суюқлик ва қаттиқ жисмларнинг зичлигини ўлчайдиган асбоб. А. тузилиши Архимед қонунита асосланган. Бунда Ареометр сиқиб чиқарган суюқлик оғирлиги унинг оғирлигига тенг. Ареометр доимий оғирликли ва доимий ҳажмли бўлади. Доимий оғирликли Ареометр (1-расм) билан ўлчашда зичлик А. нинг суюкликка ботиш даражасига қараб аниқланади. Бу хилдаги Ареометрга денсиметрлар (шкаласи зичлик бирликларида даражаланган), эритмаларнинг концентрациясини (қуюқ-суюқлигини) ўлчаш учун ишлатиладиган спиртометрлар ва сахарометрлар (шкаласи оғирлик ёки ҳажмий фоизларда даражаланган) киради. Денсиметрлар шиша ёки металлдан ясалади. Юқори т-раларда металл денсиметрлар ишлатилади. Одатда Ареометр маълум (асбобда кўрсатилган) т-рада даражаланган бўлиб, бош-қа т-раларда ўлчанган қийматларга тегишли тузатмалар киритилади. Доимий ҳажмли Ареометр (2-расм) б-н зичликни ўлчашда асбоб суюкликка ҳалқасимон тамғасигача ботирилади. Шунда суюқлик зичлиги палладан олинган ёки унга қўйилган тошлар қиймати б-н аниқланади. Қаттиқ жисмларнинг зичлигини ўлчашда доимий ҳажмли Ареометр корпусининг пастки қисмига қўшимча палла бириктирилади (А.-тарози).