АРЕАЛ (харитаграфияда) — харитада воқеа ва ҳодисаларни тасвирлаш усули. Уларнинг чегараси узлуксиз чизиқ, ранг ёки штрих билан кўрсатилади, баъзан Ареал ичига белгилар қўйилиши ёки изоҳ ёзилиши мумкин. Бу усулдан геоботаниқ зоогеографик ҳамда иқтисодий хариталар ва аҳоли хариталари тузишда фойдаланилади.