АРАЛАШ ҚАЗИБ ОЛИШ — фойдали қазилма қатламларини улар орасида учрайдиган тоғ жинси қатламчалари б-н бирга қазиб олиш. Бу усулда қазиб олинган фойдали қазилмаларни бойитиш к-тларига юбориб, тоғ жинсларидан тозалаш керак бўлади. Оҳангарон кўмир конида айрим-айрим қазиб олиш усули билан бирга Аралаш қазиб олиш усули ҳам кенг қўлланилади.