АРАВОН СВИТАСИ — девон даврининг Эйфель ярусига мансуб свита. Биринчи марта 1954 й. да Г. А. Каледа мустақил свита сифатида ажратган. Аравонсой номи билан аталган. Базальт, гил ва қумтошли сланецлар, брахиоподали оҳактошлардан иборат. Қалинлиги 1000 — 2000 м. Чиле ва Толдиқ сойлари оралиғида, Қорачатир тизмасида ва Учқўрғон эффузив жинслари минтакасида учрайди.