АРАБИСТОН ДЕНГИЗИ

АРАБИСТОН ДЕНГИЗИ — Ҳинд океанининг шим. даги чекка денгиз. Ҳиндистон ва Арабистон я. о. лари оралиғида жойлашган. Майд. 4832 минг км2. Ўртача чуқ. 2734 м. Энг чуқур жойи 5803 м. Йирик қўлтиқлари — Адан ва Уммон. Ҳинд дарёси қуйилади. Иқлими тропик муссонли. Денгиз юзасидаги сув т-раси фев. да шимолда 22° дан жан. да 27° гача, авг. да 24 — 27°. Шўрлик даражаси 35,8 — 36,5%о. Оқимлар қишда соат мили ҳаракати бўйича, ёзда ғарбдан шарққа йўналади. Арабистон денгизида дюган, учар балиқлар, тунец, сельд ва б. кўп тарқалган. Асосий портлари: Бомбай, Карочи, Адан, Коломбо.