АРАБИНОЗА

АРАБИНОЗА, С5Н10О5 — пентозалар гуруҳига мансуб оддий углевод (моносахарид). Мол. м. 150,14. Рангсиз, ширин таъмли, сувда эрувчан кристаллар. Суюқланиш т-раси 158°. А. кўпчилик полисахаридлар, глюкозидлар, гуммилар, сапонинлар таркибига киради. Арабиноза айрим бактериялар учун бирдан-бир углевод манбаидир.