АПРОБАЦИЯ (лот. approbatio — тасдиқлаш, маъқуллаш) — 1) таҳлил қилиш ва текшириш асосида расмий равишда маъқуллаш, тасдиқлаш; мас, илмий асарни Апробация қилиш;
2) экин навининг ҳақиқийлигини, нав сифатларини аниқлаш ҳамда уруғчилик қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадларида текшириш. Ўзбекистонда нав Апробацияси ишлари 1925 й. дан бошланган (қ. Дала апробацияси);
3) чорвачиликда бир турдаги ҳайвонлар подасининг зот белгиларига мувофиқлигини аниқлаш.