АППАЛАЧИ ТОҒЛАРИ — Шим. Америкадаги тоғлар, АҚШ билан Канада ҳудудида. Жан.-ғарбдан шим.-шарққа 2600 км чўзилган, эни 300 — 500 км. Энг баланд чўққиси — Митчелл тоғи (2030 м). Аппалачи тоғлари жан.-шарқий ва шим. қисмлари палеозой эрасида бурмаланган кристалл жинслар (гнейслар, кристалли сланецлар, кварцитлар)дан, жан.-ғарбий қисми чўкинди жинслар — оҳактош, қумтош, гилли сланецлардан ташкил топган. Мезозой ва кайнозойда тоғлар гум-базеимон кўтарилган. Тоғларни кўпдан-кўп дарёлар парчалаб юборган. Шим. томонлари рельефини тўртламчи давр музликлари анча ўзгартирган. Аппалачи тоғлари иқлимини Атлантика океани юмшатиб туради. Ёғин 1000 — 1300 мм. Жан. да тоғ ён бағирлари 1000 м баландликкача кенг баргли ўрмонлар, ундан юқорида аралаш ва игна баргли ўрмонлар билан қопланган. Аппалачи тоғларида тошкўмир, нефть, темир рудаси, мис, кумуш, кобальт бор. А. т. да 2 та миллим парк мавжуд. Туризм ва овчилик р-ни.