АНТРАЦЕН, — конденсирланган учта бензол ядросидан иборат ароматик углеводород. Мол. м. 178,24. Рангсиз кристалл, эритма ва суюқликда сақланиб қолувчи бинафша рангда флуоресценцияланади (товланади). Суюқланиш т-раси 216°, қайнаш т-раси 342°. А. тошкўмир смоласи таркибида 0,3 — 0,5% бўлади ва шу смолани ҳайдаш жараёнида 270 — 360° да ажралиб чиқадиган антрацен мойидан олинади. Антрацен биринчи марта 1832 й. да тошкўмир смоласи таркибида топилган. Антрацен оксидланса антрахинон бўёқлар олиш учун ишлатиладиган муҳим оралиқ маҳсулот — антрахинон ҳосил бўлади. Ароматик углеводородларга хос реакцияларга киришади: галогенлаш, нитроланиш, сульфидланиш ва б.