АНТИК ТЕАТР — юнон театри ва унинг таъсирида ривожланган баъзи (эллин маданияти таъсиридаги) Шарқ мамлакатлари театри ҳамда қад. Рим театрини умумлаштирувчи тушунча. А. т. ривожи даври (мил. ав. 6-а. — мил. 4 — 5-а. лар)да Европада илк ҳақиқий театр санъати юзага кедди, доимий театр иншоотлари, саҳна техникаси ва декорация жиҳозларининг дастлабки намуналари пайдо бўлди (яна қ. Юнонистон, Қадимги Рим).