АНТАГОНИЗМ (лот. antagonisma-баҳс, кураш) — бир-бирига қарамақарши кучлар, ғояларнинг кескин курашини ифодалайдиган зиддият. А. тушунчаси биол., тиббиёт, мат., физика ва б. фанларда ҳам қўлланилади. Mac, микроблар ва дорилар Антагонизми, ҳаракат ва карши ҳаракат, мусбат ва манфий электр заряди ва б. А. табиат ва жамият ҳодисаларида ўзига хос шакл ва мазмунга эга.