АНОВ

АНОВ — Ашхобод (Туркманистон) яқинидаги Анов қишлоғи атрофидан топилган қад. деҳқончилик манзилгоҳлари (мил. ав. 4-минг йиллик — мил. ав. 1-а.). Энеолит, жез ва илк темир даврларига оид археологик маданият шундан олинган (қ. Анов маданияти). Хом ғиштдан қурилган турар жой қолдиқлари, рангли нақшли сопол идишлар, металл қуроллар ва б. топилган.