АНОА

АНОА (Anoa depressicornis) , пакана буйвол — ёввойи қорамолнинг бир тури. Жуфт туёқлилар туркумига мансуб. Фақат Сулавеси о. идаги текислик ва тоғ ўрмонларида яшайди. Аноа шохлари тўғри, қисқа, буйволга ўхшаб кетади, лекин ундан кичикроқ; гавдасининг узунлиги 1,7 м, бўйи 1 м, ранги тўқ қўнғир, боши, бўйни ва оёқларида оқ доғлари бор. Илгари гўшти, териси учун овланган. Сони кескин камайиб кетганлиги туфайли Халқаро Қизил китобга киритилган.