АННАБА

АННАБА (Бон) — Жазоирнинг шим.шарқидаги шаҳар, Аннаба вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 305 минг кишидан зиёд. Транспорт йўллари тугуни. Ўрта денгиз бўйидаги порт. Йирик савдо маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат (тамаки, вино, консерва, ун тортиш ва б.), металлургия (ал-Ҳажар мажмуаси), металлсозлик, кимё (аммиак, минерал ўғитлар), тўқимачилик саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси мавжуд. Ун-т бор. А. нинг кўҳна қисмида шаҳар қалъаси (қасаба) ва Сиди бу Меруан масжиди (1033) сақланган.