АНКИЛОСТОМИДОЗ

АНКИЛОСТОМИДОЗ — одам ичагида паразитлик қиладиган юмалоқ чувалчанглар — анкилостомидлар қўзғатадиган гижжа касаллиги. Иссиқ иқлим касалликларидан. Анкилостомидоз белгилари касаллик юққанидан 2—3 ой кейин намоён бўлади. Асосан меъда-ичак фаолияти бузилиб, дармонсизлик, меҳнатга лаёқатсизлик, баъзан оғир шаклдаги камқонлик, бош айланиши, бош оғриғи, болаларда жисмоний ва аклий жиҳатдан ўсишнинг орқада қолиши ва б. кузатилади. Бемор касалхонада даволанади.