АНИҚ ЭКИШ

АНИҚ ЭКИШ — уруғликни муайян масофада белгиланган миқдорда уяларга ташлаб экиш. Бу усулдан мақсад уруғ сарфини камайтириш, ўсимликларнинг бир меъёрда ривожланишига шароит яратиб бериш, уларни парвариш қилишда меҳнат сарфини камайтиришдан иборат. Ўзбекистонда ғўза, маккажўхори, қанд лавлаги сингари қатор орасига ишлов бериш талаб этиладиган экинларни етиштиришда қўлланилади.