АНИЛИДЛАР

АНИЛИДЛАР, C6H5NHCOR — анилин ва турли радикалли карбон кислоталарнинг ҳосилалари. Бу моддалар анилиннинг амин гуруҳидаги битта водород атоми кислота қолдиғи (ацил гуруҳи) билан алмашиниши натижасида ҳосил бўлади, мас: C6H5NHCOCH3 — ацетанилид C6H5NHCOC6H5 — бензанилид C6H5NHCHO — форманилид Анилидлар суюлтирилган кислота ёки ишқор таъсирида анилин ва карбон кислотага парчаланади. Кўп Анилидлар тиббиётда дори сифатида, қ. х. да эса бегона ўтларга қарши курашда (карсил, солан ва б.) ишлатилади. Айрим Анилидлар азобўёқларнинг компоненти сифатида ва кинофотоматериаллар и. ч. да қўлланилади.