АНЕТО ЧЎҚҚИСИ

АНЕТО ЧЎҚҚИСИ, Пико-де-Ането — Пиреней тоғлари (Испания) даги энг баланд чўққи (3404 м). Гранитдан иборат. Маладет тоғларида жойлашган. А-ч. доимий қорлар билан қопланган. Кичикроқ музликлар ҳам бор.