АНДРОМЕДА — юлдуз туркуми; осмоннинг Шим. ярим шарида Персей ва Пегас юлдуз туркумлари орасида жойлашган. Учта 2-катталикдаги равшан юлдузи бор. А. да машҳур спирал галактика — Андромеда туманлиги бўлиб, уни оддий кўз билан кўриш мумкин.